Ҳасанбой Дўсматов ҳам икки карра Олимпиада чемпиони бўлди
Спорт
−
09 Август
11374Париж шаҳрида тобора ўз поёнига етиб бораётган Олимпиада ўйинларининг бокс баҳсларида финал жанглари бошланди.
-51 кг вазнда ҳал қилувчи жангга етиб келган Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов олтин медаль учун жангда мезбонлар боксчиси Беннама Билолга қарши рингга кўтарилиб, ғалаба қозонди ва икки карра Олимпиада чемпионига айланди.
Қайд этиш жоиз, Дўсматов ўтган йили Тошкентда ўтказилган Жаҳон чемпионати финалида ҳам Билол билан жанг қилиб, рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратганди.
Маълумот учун, ўзбекистонлик яна 4 нафар боксчи Олимпиада чемпиони бўлиш имкониятига эга. Дўсматовдан ташқари Баҳодир Жалолов, Лазизбек Мулложонов, Абдумалик Халоков ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев Париж Олимпиадаси финалига чиқишни уддалади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь