Тахмина Икромова уч карра Осиё ўйинлари чемпиони бўлди
Спорт
−
03 Октябрь 4234 1 дақиқа
Бугун, 3 октябрь куни Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларида Тахмина Икромова олтин медални қўлга киритди. Шу тариқа у уч карра Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Бадиий гимнастика бўйича ўтказилган мусобақаларда спортчи Тахмина Икромова яккалик машқи дастурларида жами 112.950 балл билан олтин медалга сазовор бўлди.
Маълумот учун, ҳозирда Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ғазнасида 21 та олтин, 23 та кумуш ва 23 та бронза медаль бор. Ушбу натижа рейтингда 4-ҳисобланади. Ўзбекистондан юқорида Жанубий Корея, Япония ва Хитой ўрин олган.
(4).jpg)
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь