Кутилмаган хабар: Шимолий Корея дипломатик фаолиятни йўлга қўймоқчи

Олам

image

Шимолий Корея коронавирус пандемияси сабабли мамлакатни уч йилга блокировка қилганидан бери дипломатик фаолиятини қайта тиклашга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин коронавирус пандемияси даврида уч йил давомида ёпилган яккаланган мамлакатни босқичма-босқич қайта очишни режа қилган.

Маълумот учун, Шимолий Корея 45 дан ортиқ мамлакатларда элчихоналарига эга ва коронавирус пандемияси бошланишидан олдин Россия, Хитой, Буюк Британия, Германия ва Швеция каби 20 дан ортиқ давлатнинг дипломатлари Пхеньянда бўлган. Бироқ уларнинг аксарияти 2020 йилнинг биринчи ойларида мамлакатни тарк этган, чунки давлат вирус кириб келишининг олдини олиш учун ўз чегараларини ёпган. Ким Чен Ин топшириғи асосида яқин ойларда хорижий элчиларни ротация қилиш бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат ядро салоҳиятини ошириш мақсадида ядро қуроли учун материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни буюрган эди. Бундан ташқари, 25-27 март кунлари Шимолий Корея Миллий мудофаа академияси стратегик сув ости қуроллари тизимининг навбатдаги синовини ўтказгани хабар қилинганди


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Шимолий Корея коронавирус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг