Куртуа ва Марсело “Манчестер Сити”га қарши учрашувда майдонга тушмайди
Спорт
−
10 Март 2020
5772Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа ва ҳимоячи Марсело "Бетис"га қарши учрашувда жароҳат олди. Тиббий текширувлар натижасига кўри, иккала футболчи жорий йилнинг 13 март куни Ла лига доирасида "Эйбар"га қарши ва Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасида "Манчестер Сити"га қарши учрашувларда майдонга туша олмаслиги маълум бўлди.
Маълумотларга кўра, "Реал" футболчиларнинг қачон сафга қайтиши ҳақида расман маълум қилгани йўқ. Лекин, дарвозабон Тибо Куртуа камида 2 ҳафтадан сўнг сафга қайтишини таҳмин қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Тибо Куртуа "Реал Мадрид" таркибида Ла лига доирасида 24 учрашувда майдонга тушган. Марсело эса "Реал" таркибида 11та ўйин ўтказган ва 2 маротаба ҳакам томонидан огоҳлантирилган.