Кураш бўйича “Баркамол авлод” турнири финал босқичи якунланди
Спорт
−
22 Декабрь 2021
2704Кеча, 21 декабр куни кураш бўйича 2021 йилги “Баркамол авлод” турнирининг республика босқичи якунланди. Бухоро шаҳри мезбонлигида ўтган мусобақа 15 та вазн тоифасида ташкил этилди.
Ўғил болалар: 55 кг, 60 кг, 66 кг, 73 кг, 81 кг, 90 кг, 100 кг ва +100 кг вазн тоифаларида беллашган бўлса, қизлар: 44 кг, 48 кг, 52 кг, 57 кг, 63 кг, 70 кг, +70 кгда гиламга чиқишди.
Муросасиз ва қизғин кечган бахслар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Бухоро вилояти жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Шохсупанинг иккинчи поғонасини самарқандлик курашчилар забт этган бўлса, 3-ўрин Хоразм вилояти курашчиларига насиб этди.
Маълумот учун, 3 кун давом этган кураш мусобақаларида Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган 230 га яқин курашчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.
LiveБарчаси