Ўзбек кураши Ислом бирдамлик ва жаҳон гимназия ўйинларига киритилади
Спорт
−
01 Май
2106Кураш спорт тури Ислом бирдамлик ўйинлари, халқаро гимназия ўйинлари дастуридан ўрин олади. Бу ҳақда Халқаро Кураш ассоциацияси (IKA) президенти Ҳайдар Фармон Тошкентда бўлиб ўтаётган мураббийлик семинарида маълум қилди.
“Халқаро спорт ташкилотлари, нуфузли ўйинлар дирекциялари билан музокаралар ўтказдик. Шуни мамнуният билан эълон қилмоқчиманки, Курашни эндиликда Ислом бирдамлик ўйинлари, халқаро гимназия ўйинлари Дастуридан ўрин олади. Биз бу бўйича ижобий келишувларга эришдик”, дейди Фармон.
Шунингдек, Фармон ўзбек курашини Олимпиада ўйинларига киритиш бўйича муҳим қадамлар ташланаётганини қўшимча қилди.
“Мустақил тан олинган спорт аъзолари иттифоқи (AIMC) аъзолигига қабул қилиниш жараёнининг амалий босқичи бошланди. Бу борада керакли масалалар бўйича ҳам саммит давомида AIMC Президенти Стефан Фокс билан мулоқотлар бўлиб ўтди. AIMC Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан Курашни тан олиниши ва келгусида Олимпия ўйинлари дастурига киритилишидаги муҳим қадамлардан биридир”, дейди IKA раҳбари.
Қайд этиш жоиз, ўзбек курашчилари ўтган йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида 4 та олтин 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, бу борада Ўзбекистон делегацияси ҳисобига энг катта улуш қўшган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь