Кун охирида етти ҳудудда 165 кишида коронавирус аниқланди

Жамият 10551
image

Бугун, 20 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 165 нафарга ошиб, 17 314 нафарни ташкил этмоқда. бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатлари:

135 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;

10 нафари Сурхондарё вилоятида;

6 нафари Фарғона вилоятида;

2 нафари Сирдарё вилоятида;

4 нафардан Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 69 нафар, Самарқанд вилоятида 46 нафари, Андижон вилоятида 44 нафар, Бухоро вилоятида 14 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 11 нафар, жами 184 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб Ўзбекистонда 9 463 (+184) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 7 760 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 317
Рейтинг: 3
t
×