Кун мавзуси: Президентнинг танқиди, “Тонировка”, “Жаслиқ” колонияси
Жамият
−
03 Август 2019
6405Қизиқарли ва долзарб янгиликларга бой бўлган 3 август кунинг энг муҳим воқеалари билан қуйида танишинг.
“Тонировка” бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди. Пардага рухсат берилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўйича изоҳ берди.
Самарқандда текширув: Пахтачи ва Каттақўрғонда 3 таси аниқланди
Самарқанд вилоятида ер қаъридан фойдаланувчи ва қайта ишловчи 28 та хўжалик юритувчи субъектида ўрганиш ўтказилди. Мазкур жараёнга маркшейдерлик хизмати ташкилотларидан малакали мутахассислар жалб қилинганини таъкидлаш лозим. Ўрганишлар 25 та корхонанинг ўзида ташкил этилган бўлса, 3 та хўжалик юритувчи субъект солиқ идоралари маълумотлари асосида ўрганилди.
Президент ҳокимларга: Уйни бузгунча, каллангни буз! (аудио)
Кеча, 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Президент видеоселекторда сўнгги вақтларда шов-шувга сабаб бўлган Хоразм, Қашқадарё ва Фарғонадаги “снос” масалалари бўйича муносабат билдирди.
“Менинг сиёсатимга энг катта душманлик қилганлардан бири — Хоразм вилояти ҳокими жаноб Эрманов. Эрманов интернетдаги изоҳлардан сенга ва сенга ўхшаган ноинсофларингга “табрик” жўнатаман.
Ернинг бир қаричини ҳам бермаймиз
Тожикистон 1 гектар ерини ҳеч кимга бермайди, деди Суғд вилояти ҳокими Ражаббой Aҳмадзода Хўжандда бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Биз яхши қўшничилик тарафдоримиз, лекин еримизнинг бир қаричини ҳеч кимга бермаймиз ва ўз ерларимизни ҳимоя қиламиз. Aгар қўшни Қирғизистон фуқаролари давлат чегарасини бузиш ёки бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларни кўришса, унда биз ҳам ўч олишга тайёрмиз, деб таъкидлади вилоят раҳбари.
Президент Жаслиқдаги колонияни тугатди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 август кунги ПҚ-4414-сонли “Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган Жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида”ги қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш белгиланди.
Президентнинг мазкур қарорини Human Rights Watch ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Стив Свердлов мамнуният билан қарши олди.
Саида Мирзиёева: жавобгарлик киритишни кўриб чиқяпмиз
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритишни кўзда тутувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Янги қонунда блогерларнинг ҳуқуқларини ҳам белгилаб қўйилиши кутиляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева маълум қилди.
“От изини той босар”: “Автотест”га ўринбосар топилди
Бир неча кун илгари “Avtotest Report” МЧЖ юридик шахсларнинг юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларини, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш бўйича фаолиятини тўхтатишини эълон қилди.
Шундан сўнг, йўл ҳаракати иштирокчиларида “энди, малака ошириш учун қаерга мурожаат қилишимиз керак?” деган саволлар туғилди. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мазкур саволларга жавоб берди.
“Tashkent city”даги икки бино сентябрда фойдаланишга топширилади
“Tashkent city” халқаро бизнес маркази ҳудудида қурилаётган “Hilton” меҳмонхонаси ва “Congress hall” жорий йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
ХБМнинг 5-лотида жойлашган “Congress hall”да Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган тадбир ўтказиш режалаштирилган.
Видео: Каримов террорчиларга қарши курашган ҳарбийларга нима деган?
Захирадаги полковник Ботир Абдуллаев 2000 йилда мамлакат жанубида халқаро терррчи гуруҳларга олиб борилган жанговар ҳаракатлар ҳақидаги хотиралари ҳақида сўзлаб берди.
“2000 йил август ойида Ўзбекистон жанубида ҳукумат кучлари жанговар бўлинмалари ҳамда мамлакат ҳудудига суқулиб кирган Ўзбекистон ислом ҳаракати халқаро террорчилар тўдаси ўртасида қуролли тўқнашувлар рўй берди. Келажак ҳақида хомхаёлларга берилган жангарилар Ўзбекистонда қонли излар қолдирди, шу билан бирга, улар Тожикистондаги фуқаролар уруши даврида, қолаверса, Қирғизистон, Афғонистон ва Россияда бир қатор қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширган эдилар”, дейилади Фонд хабарида.
Тошкентда ЙТҲ: 25 ёшли йигит вафот этди
Пойтахт Тошкент шаҳрида юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасида 25 ёшли йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ кеча, 2 август куни соат 2:30 да Яшнобод туманининг Фарғона йўли кўчасида содир бўлган. Lacetti ҳайдовчиси 25 ёшли Мелиқул Н. Бошқарувни йўқотиб, дарахтга урилган. Ҳайдовчининг жони воқеа жойида узилган.
ИИВ Бўстонлиқдаги мудҳиш ЙТҲ бўйича маълумот берди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 60 ёшлар атрофидаги шахс ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур хабар Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 20 июль куни соат 22:35ларда, 1985 йилда туғилган Б.З. отасига тегишли Lacetti русумли автомашинани Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Хўжакент” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидан ўтувчи 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль қатнов йўлининг 72-кмда содир бўлган.
Италия Россиядан ҳавотирда
Италия Бош вазири Жузеппе Конте Сибир ва Узоқ Шарқдаги ёнғинлардан хавотирда эканини билдирди ва Россияни уларни ўчиришда ёрдам беришни таклиф қилди. Сибирдаги ёнғинлар билан боғлиқ фожиали фавқулодда вазият шароитида, мен Россия Федерациясига Фуқаролик ҳимояси бўлимининг ёрдамини таклиф қилдим. Яқин орада вазият нормаллашади деб умид қиламиз, - деб ёзади Конте Twitterдаги саҳифасида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь