Видео: Каримов террорчиларга қарши курашган ҳарбийларга нима деган?
Жамият
−
03 Август 2019
18883Захирадаги полковник Ботир Абдуллаев 2000 йилда мамлакат жанубида халқаро терррчи гуруҳларга олиб борилган жанговар ҳаракатлар ҳақидаги хотиралари ҳақида сўзлаб берди. Ислом Каримов Фонди ўша Абдуллаев хотираларини эълон қилди.
“2000 йил август ойида Ўзбекистон жанубида ҳукумат кучлари жанговар бўлинмалари ҳамда мамлакат ҳудудига суқулиб кирган Ўзбекистон ислом ҳаракати халқаро террорчилар тўдаси ўртасида қуролли тўқнашувлар рўй берди. Келажак ҳақида хомхаёлларга берилган жангарилар Ўзбекистонда қонли излар қолдирди, шу билан бирга, улар Тожикистондаги фуқаролар уруши даврида, қолаверса, Қирғизистон, Афғонистон ва Россияда бир қатор қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширган эдилар”, дейилади Фонд хабарида.
Сариосиё воқеалари иштирокчиси бўлган захирадаги полковник Ботир Абдуллаев ўша кунларни бундай хотирлайди:
“2000 йилнинг августи. Ўзбекистон сарҳадига халқаро террорчилар тўдаси ҳужум уюштирди. Мен хизмат қилаётган, ташкил топганига ҳали кўп вақт бўлмаган махсус операциялар бўйича батальонлар жангариларга қарши кураш олиб бораётган эди.
Кунларнинг бирида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, Олий бош қўмондон Ислом Каримов бизнинг қисмга ташриф буюрдилар. У киши ёнимизга келиб, оталарча самимият ила муаммолар билан қизиқдилар, яна қандай техника ёки ускуна зарурлигини сўрадилар. Аммо ҳаммасидан ҳам Ислом Абдуғаниевичнинг бизга қарата қилган хитоби мен ва қуролдош дўстларим хотирасида қолди. “Ёдда тутинглар, дедилар Олий бош қўмондон, – агар кимдир сизларнинг тўғри душман ўқига, тикка ўлимга боришингиз ҳақида буйруқ берганимни айтса, асло ишонманглар: мен ҳозиргача бундай буйруқ бермадим ва бундан кейин ҳам бермайман!”
Сирасини айтганда, асабийлашиш ва қўрқувдан асар йўқ эди. Биз ўша лаҳза қалбимизда ўзимиз ва Олий бош қўмондоннинг кучига ишончни ҳис этдик. Ислом Абдуғаниевичнинг асосий маслаги ҳар қандай йўл билан душман ҳамласини қайтариш эмас, балки мустақил ва дунёвий Ўзбекистон учун жонини беришга тайёр инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш эди”, дейди Ботир Абдуллаев.
Аввалроқ, Сариосиёда террорчилар орасида аёғоқчилик қилган Бўритош Шодиева Каримов берган махфий топшириқ ҳақида очиқ сўзлаб берганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь