“Ўзбекистондан фантастик янгилик” – Стив Свердлов
Жамият
−
03 Август 2019
10583Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колонияси тугатилиши ҳақида хабар берган эдик.
Президентнинг мазкур қарорини Human Rights Watch ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Стив Свердлов мамнуният билан қарши олди.
“Ўзбекистондан фантастик янгилик. Президент Ўзбекистоннинг шимоли-шарқидаги ташвишли Жаслиқ қамоқхонасини ёпиш тўғрисида қарорни имзолади. Жаслиқ 2000-йиллар бошидан даҳшатли қийноқлар билан танилган ва Human Rights 17 йилдан бери уни ёпишга чақириб келади”, деган Свердлов Twitter`даги саҳифасида.
Маълумот учун, "Жаслиқ" қамоқхонасидаги маҳбуслар Нукус шаҳридаги жазони ўташ колониясига кўчирилади.
LiveБарчаси