АОКА Стив Свердлов ва “The Diplomat” журналистининг иддаоларига раддия берди
Жамият
−
21 Декабрь 2019
4919Кеча, 20 декабрь куни “The Diplomat” халқаро интернет журнали муҳаррири Кэти Путц (Katie Putz) Twitter`даги саҳифасида Тошкентдан инсон ҳуқуқлари бўйича хорижий веб-ресурсларига кира олмаётгани ҳақида ёзиб қолдирди.
“Тошкентда “Ahrca” саҳифасига кириб бўлмаяпти. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи танқидий ва янгиликлар сайтлари блокланишига барҳам бериш керак”, деган Кэти Путц.
Бунга жавобан “Human Rights Watch” ташкилотининг Марказий Осиёдаги собиқ вакили Стив Свердлов инсон ҳуқуқлари бўйича танқидий веб-ресурсларга (Ahrca, IPHR, UGFHumanRights, nhc.no) Ўзбекистонда кириш имконияти чекланганини билдирди.
“Дарҳақиқат. Афтидан, танқидий ҳуқуқни ҳимоя қилувчи сайтлар (@ahrca @IPHR) бошқа сайтлар қатори (@UGFHumanRights. @nhc_no ) Ўзбекистонда блоклаб қўйилган. @nhc_no Ўзбекистонда ўтган ҳафтада блокланганди”, деган Свердлов Twitter`даги саҳифасида.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мутахассислари ўрганиш олиб борди ва натижаларни маълум қилди. Қайд этилиишча, Ўзбекистонда юқорида тилга олинган веб-ресурсларга киришга чекловлар мавжуд эмаслиги аниқланди.
“Ўзбекистонда хорижий янгиликлар сайтлари ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича веб-ресурсларга бўлган чекловлар аллақачон бартараф этилган. Ўзбекистоннинг ахборот сиёсати чеклов ва тақиқларга эмас, балки очиқликни таъминлашга қаратилганини яна бир бор эслатиб ўтмоқичимиз”, дейди АОКА Матбуот котиби Ҳикматилла Убайдуллаев.
LiveБарчаси