Самарқандда текширув: Пахтачи ва Каттақўрғонда 3 таси аниқланди
Жамият
−
03 Август 2019
6353Самарқанд вилоятида ер қаъридан фойдаланувчи ва қайта ишловчи 28 та хўжалик юритувчи субъектида ўрганиш ўтказилди. Мазкур жараёнга маркшейдерлик хизмати ташкилотларидан малакали мутахассислар жалб қилинганини таъкидлаш лозим. Ўрганишлар 25 та корхонанинг ўзида ташкил этилган бўлса, 3 та хўжалик юритувчи субъект солиқ идоралари маълумотлари асосида ўрганилди.
Ер қаъридан фойдаланиш жараёни тегишли рухсатнома (лицензия) асосида амалга оширилади. Ўтказилган ўрганишлар натижасида 20 та хўжалик юритувчи субъектнинг қум-шағал аралашмасини рухсатнома олмасдан қазиб олгани аниқланди.
Натижада 390,6 миллион сўм ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва 326,6 миллион сўм қўшилган қиймат солиғи бюджетга ҳисобланмасдан қолинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан ушбу корхоналарга Солиқ кодексининг 70-моддасига асосан талабномалар расмийлаштирилиб юборилди. Талабномалар натижасига кўра, 12 та корхона томонидан 195,5 миллион сўмга қайта ҳисобот ва 146,2 миллион сўмга асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилди.
- 3 та ҳолатда 39,5 миллион сўмлик юборилган талабномалар ижро муддати келмаган, дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси ходими Хусен Aбдуллаев. Таъкидлаш лозимки, 2 та ҳолатда ер қаъридан фойдаланиш учун тегишли рухсатномаси (лицензия) мавжуд бўлиб, мазкур корхоналарнинг солиқ органига тақдим этилган ҳисоботлари маркшейдерлик хизмати мутахассислари маълумотномаси билан солиштирилганда фарқ аниқланмади.
Пахтачи ва Каттақўрғон туманларидаги 3 та корхона фаолияти бўйича солиқ идораларида ўтказилган камерал назорат натижасида жами 572,2 миллион сўмга ер қаъридан фойдаланганлик солиғи учун қайта ҳисоботлар олиниб, бюджетга тўлиқ ундирилди.
LiveБарчаси