Италия Россиядан ҳавотирда
Олам
−
03 Август 2019
6485Италия Бош вазири Жузеппе Конте Сибир ва Узоқ Шарқдаги ёнғинлардан хавотирда эканини билдирди ва Россияни уларни ўчиришда ёрдам беришни таклиф қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.
Сибирдаги ёнғинлар билан боғлиқ фожиали фавқулодда вазият шароитида, мен Россия Федерациясига Фуқаролик ҳимояси бўлимининг ёрдамини таклиф қилдим. Яқин орада вазият нормаллашади деб умид қиламиз, - деб ёзади Конте Twitterдаги саҳифасида.
Контенинг таклифига Россия томони жавоб берганми ёки йўқми ҳозирча номаълум. Россия Фанлар академиясининг Сибир филиали Красноярск илмий маркази олимларининг фикрига кўра, ёнғинларнинг пайдо бўлиши асосан инсон омилига боғлиқ.
Ҳозирги кунда Россияда ўрмон ёнғинлари майдони уч миллион гектарни ташкил этади. Бешта минтақада фавқулодда ҳолат мавжуд. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 2-август куни эрталаб Бурятия, Якутия, Иркуцк вилояти, Транс-Байкал ва Красноярск ҳудудидаги 618 аҳоли пунктида тутун пайдо бўлди. Баъзи ҳудудларда ёнғин сунъий равишда ёғадиган ёмғирдан фойдаланган ҳолда йиғилган. Тергов қўмитаси ва Бош прокурорга ўт қўйиш версиясини текшириш вазифаси юклатилган.
LiveБарчаси