Ернинг бир қаричини ҳам бермаймиз
Олам
−
03 Август 2019
6402Тожикистон 1 гектар ерини ҳеч кимга бермайди, деди Суғд вилояти ҳокими Ражаббой Aҳмадзода Хўжандда бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Бу ҳақда “Asia-plus” хабар қилмоқда.
Биз яхши қўшничилик тарафдоримиз, лекин еримизнинг бир қаричини ҳеч кимга бермаймиз ва ўз ерларимизни ҳимоя қиламиз. Aгар қўшни Қирғизистон фуқаролари давлат чегарасини бузиш ёки бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларни кўришса, унда биз ҳам ўч олишга тайёрмиз, деб таъкидлади вилоят раҳбари.
Таъкидлаш керакки, шу йилнинг 22-23 июль кунлари Ворух-Aксай чегарасида вазият кескинлашди. Маҳаллий аҳолининг давлатларнинг байроқларини ўрнатишга уриниши, томонларнинг ҳар бири ўз ҳудудларига тегишли бўлган ҳудудларда янги тўқнашувларга олиб келди
Аввалроқ Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари 26 июль куни Исфарада музокаралар ўтказган эди.
LiveБарчаси