Кубадаги нефть базасида ёнғин юз берди. Ўнлаб қурбонлар бор (видео)
Олам
−
06 Август 2022
9081Кеча, 5 август куни Кубанинг Матанзас провинциясидаги нефть омборида чақмоқ уриши сабабли йирик ёнғин юз берди. Оқибатда тахминан 77 киши жабрланган. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 67 киши қурбон бўлган, 77 киши куйган. Куйганларнинг барчаси ҳозирда шифохонага ётқизилган, улардан 18 нафарининг аҳволи оғир.
Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ишламоқда, нефтнинг тўкилиши қайд этилмаган, атрофдаги аҳоли эвакуация қилинган.
“Айни пайтда 17 киши бедарак йўқолган. Ўт ўчирувчилар [ёнғин] тарқалишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Нефть соҳасида тажрибага эга дўст давлатлардан ёрдам сўралди”, дейилади Ҳукуматнинг Twitter саҳифасида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь