“Крокус” қурбонлари хотирасига ёдгорлик ўрнатилади
Олам
−
26 Март
3500"Crocus Croup" компанияси раҳбари Арас Агаларовнинг ўғли Эмин "Крокус Сити Ҳолл" реставрацияси вақтида, теракт қурбонлари хотираси учун ёдгорлик ўрнатилишига ваъда берди. У бу ҳақда кеча, 25 март куни РБК телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Зал ичида ёки ташқарисида, албатта, ёдгорлик ўрнатилади. Табиийки, биз бу вариантни кўриб чиқяпмиз", деган Агаларов.
Бироқ, компания айни вақтда бошқа ишлар билан банд. Муслим Магомаев жамғармаси кўмагида жабрланганларга ёрдам бериш, қутқарувчилар кўмагида вайроналарни тозалаш каби вазифаларни бажармоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ асли Озарбайжондан бўлган россиялик миллиардер Арас Агаларов 20 йил ичида бундай теракт илк бор бўлганини билдирган эди ва компания фаолиятини давом эттиришини эълон қилди. Унинг ўғли, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг собиқ куёви, хонанда Эмин Агаларов бу теракт унинг оиласига ҳам таъсир қилганини таъкидлаган.
LiveБарчаси