“Крокус” раҳбари компания фаолиятини давом эттиришини эълон қилди
Олам
−
25 Март
7397"Crocus Group" президенти Арас Агаларов компания Россияда бино ва иншоотлар қурилиши бўйича фаолиятини давом эттириш ниятида эканини айтди. Бу ҳақда "Crocus International" компанияси матбуот хизмати хабар берди.
"Террорчиларнинг мақсади - вайрон қилиш. Бизнинг вазифамиз - бунёдкорлик. Теракт қурбонларини хотирлаб, ишимизни давом эттирамиз", деган Агаларов кеча, 24 март куни берган баёнотида.
Унинг таъкидлашича, компания фожиа оқибатларини енгиб, халқ ва мамлакат манфаати учун хизмат қиладиган иншоотларни яратишда давом этади. “Крокус Сити Ҳолл”ни қайта тиклаш режалаштирилган. У фожиа пайтида меҳмонлар ва ходимларнинг ҳаётини сақлаб қолган "профессионал, аниқ ва қаҳрамонона" ҳаракат қилган концерт зали жамоасига алоҳида миннатдорлик билдирган.
Агаларовнинг эслатишича, "Crocus Group" Россияда юзлаб объектлар, жумладан улкан ва технологик жиҳатдан мураккаб объектлар – университетлар, стадионлар, кўргазма павильонлари қурган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ асли Озарбайжондан бўлган россиялик миллиардер Арас Агаларов 20 йил ичида бундай теракт илк бор бўлганини билдирган эди. Унинг ўғли, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг собиқ куёви, хонанда Эмин Агаларов бу теракт унинг оиласига ҳам таъсир қилганини таъкидлаган.
LiveБарчаси