Космосга учиш чиптаси 28 млн долларга сотилди

Олам

image

“Amazon” асосчиси Жефф Безоснинг “Blue Origin” космик компанияси “New Shepard” фазо кемасида учиш чиптасини аукционда 28 млн долларга сотди. Харидорни исми ошкор қилинмаган, у Безос ва унинг укаси Марк билан космосга саёҳат қилади.

Аукционда жами 159 давлатдан 7,6 минг одам қатнашди. Савдолар ғолиби кимлиги бир неча кундан кейин эълон қилинади. Шунингдек, компания экипажнинг тўртинчи ва охирги аъзоси ким бўлишини ҳам маълум қилмоқчи.

Жефф Безос 20 июль куни кўп марталик “New Shepard” космик кемасида суборбитал парвозни амалга оширмоқчи. Парвоз вақти тахминан 10 дақиқани ташкил қилади. Фазо кемаси Техасдаги космодромдан учирилади.

Маълумот учун, чипта учун тўланган пул Blue Origin ташкил этган Club for the Future фондига ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жефф Безос

Баҳолаганлар

274

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг