“Aviator”да катта ёнғин содир бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 31 январь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “Aviator” савдо-кўнгилочар марказида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 15:47 да Паркент кўчасида жойлашган “Aviator” биноси ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув экипажлари соат 15:53 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда бинодан барча фуқаролар эвакуация қилинган ва ёнғин ўчириш ишлари олиб борилмоқда.

Вазият Тошкент шаҳар ФВББ томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Ёнғин соат 16:50 да қуршаб олиниб, 17:17 да тўлиқ бартараф этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги “Чорсу” бозорида ёнғин содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Яшнобод Korzinka

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг