Коронавируснинг янги штамми Сингапурда ҳам аниқланди

Олам

image

Сингапурда Буюк Британияда аниқланган COVID-19 коронавирус янги штаммини юқтиришнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда “Channel NewsAsia” маҳаллий телеканали хабар бермоқда.

Сингапур Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, янги штамм яқинда Лондондан қайтиб келган сингапурлик талабадан топилган. Шунингдек, у билан алоқада бўлган яна 11 кишида ҳам коронавируснинг янги штамми аниқланган.

Вазирликка кўра, 17 ноябрдан 17 декабргача бўлган даврда Европа мамлакатларидан Сингапурга қайтиб келган жами 31 кишида коронавирус қайд этилган.

Маълумот учун, ҳозирги кунга келиб Сингапурда 58 482 киши коронавирусга чалинган. Улардан атиги 29 нафари вафот этган.

Аввалроқ, коронавируснинг янги тури сентябрь ойида Буюк Британияда пайдо бўлиб, ноябрь ойининг ўрталарида фаол тарқалишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Кўрилаётган чоралар фонида Лондон аҳолиси шаҳар ташқарисига чиқиб кетишга ҳаракат қилиб, темир йўл станцияларида тўпланган. Буюк Британияда коронавируснинг янги тури аниқланганидан сўнг, 20 дан ортиқ давлат ушбу мамлакат билан транспорт алоқаларини тўхтатди. Йўловчи ташишни тақиқлаш қайсидир давлатда йил охиригача, қаердадир январь охиригача амал қилади. Буюк Британиянинг ўзида карантин чекловлари максимал даражага кўтарилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сингапур

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг