Коронавируснинг янги штамми деярли мутациялашмаган – ЖССТ
Олам
−
25 Декабрь 2020
5550Буюк Британияда аниқланган коронавирус мутацияси аҳамиятли даражада хавфли эмас ва диагностика воситалари, дорилар ҳамда вакциналарнинг самарадорлигига таъсир қилмайди. Бу ҳақда жума куни ЖССТнинг Россия Федерациясидаги вакили Мелита Вуинович айтиб ўтди.
“Айни пайтда SARS-CoV-2 вируси жуда оз мутацияга учраган ва унинг ўзгариши ҳали ишлаб чиқилаётган диагностика, дори воситалари ва вактсиналар самарадорлигига таъсир кўрсатмайди”, дейди у.
Аввалроқ, коронавируснинг янги тури сентябрь ойида Буюк Британияда пайдо бўлиб, ноябрь ойининг ўрталарида фаол тарқалишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Кўрилаётган чоралар фонида Лондон аҳолиси шаҳар ташқарисига чиқиб кетишга ҳаракат қилиб, темир йўл станцияларида тўпланган. Буюк Британияда коронавируснинг янги тури аниқланганидан сўнг, 20 дан ортиқ давлат ушбу мамлакат билан транспорт алоқаларини тўхтатди. Йўловчи ташишни тақиқлаш қайсидир давлатда йил охиригача, қаердадир январь охиригача амал қилади. Буюк Британиянинг ўзида карантин чекловлари максимал даражага кўтарилди.