Коронавируснинг навбатдаги “ўлжаси” - Монако ва Исландия
Олам
−
29 Февраль 2020
6423Кеча, 28 февраль куни Монакода коронавирус инфекциясининг биринчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақида “Monaco Matin” газетаси ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, касалланган бемор 50 ёшда. Уни Франциянинг Ницца шаҳридаги Арше шифохонасига элтишган ва ўша ерда карантинга олишган. Хабар берилишича, унинг ҳолати “ташвиш келтириб чиқармайди”.
Қўшни Франция давлатида COVID-19 коронавируси билан чалинганлар сони 38 нафардан 57 нафарга кўпайди. Аввалроқ, мамлакат коронавирусни бутунлай енгани ҳақида хабар берилган эди. Аммо сўнгги ҳафталарда касалланиш ҳолати яна пайдо бўлди.
Шунингдек, Исландияда ҳам COVID-19 коронавирусига чалиниш ҳолати илк бор кузатилди. 50 яшар маҳаллий фуқаро вирус билан касаллангани аниқланган ва у шифохонага ётқизилган. Маълумотларга кўра, бемор ўзини яхши ҳис этмаяпти, аммо бу ташвиш келтириб чиқармайди. Ҳукумат орол аҳолиси учун эслатма эълон қилди. Унда касаллик хавфини қандай камайтириш ва безовта қилувчи аломатлар кузатилса, нима қилиш зарурлиги айтиб ўтилган.