Коронавирусга қўшимча равишда пневмония ҳам кенг тарқалмоқда – Мирзиёев

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистона Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги видеоселектор йиғилишда пандемияга қарши қандай курашилаётгани масаласи муҳокама қилиниб, карантин муддатини узайтиришга рухсат берилгани хабар қилинганди.

Йиғилишда Президент Ўзбекистонга коронавирусдан ташқари пневмония ҳам кириб келганини маълум қилди.

“Аҳволи оғир беморлар сони кўпайиб бормоқда. Коронавирусга қўшимча равишда пневмония ҳолатлари ҳам кенг тарқалмоқда. Шу сабабли, охирги 10 кунда 4 та селектор ўтказиб, ҳокимлар, вазирлар ва бошқа мутасадди раҳбарларга қўшимча даволаш ўринларини ташкил этиш, симптомсиз касалларни уйда тизимли даволаш, уларни зарур дори-дармон ва озиқ-овқат билан таъминлаш, тез тиббий ёрдам тизими ишини яхшилаш бўйича тегишли топшириқлар берган эдим”, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари бугун уларнинг ҳисоботини эшитади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, шу кунгача пневмони ҳолатлари кўпаяётгани ҳақида турли хабарлар тарқалса-да, расмий маълумот бериш пайсалга солиб келинаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

806

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг