Коронавирусга қарши вакцинани одамларда синаб кўриш бошланди

Олам 18281
image

Хитойлик шифокорлар кўнгиллиларда коронавирусга қарши вакцинани синаб кўришни бошладилар. Бу ҳақда кеча, 21 март куни "Global Times" нашри хабар берди.

Таъкидланишича, ушбу вакцина Хитой Ҳарбий Тиббиёт Академияси мутахассислари томонидан мамлакатдаги фармацевтика компаниялари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Иш жараёнида Эбола вирусига қарши вакцина яратиш тажрибасидан фойдаланилган.

Олимлар гуруҳининг раҳбари таъкидлашича, эмлаш пайтида иштирокчилар вирусни юқтирмайди. Кутилаётган натижа – эмланган одамларда вирусга қарши иммунитетни пайдо бўлишидир.

Мутахассислар аллақачон клиник синовларни ўтказиш учун Ҳукуматдан рухсат олган. Синовлар учун учта гуруҳ тузилган. Уларнинг ҳар бири 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 36 кишидан иборат. Кўнгиллиларнинг ҳаммаси Ухань шаҳрида истиқомат қилади. 

Улар икки ҳафта давомида карантинда сақланади. Кейин олти ой давомида шифокорлар тананинг вакцинага қандай муносабатда бўлишини кузатадилар.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 308 609 нафарга етди. Бу касаллик туфайли 13 71 киши вафот этди. Беморлардан 9 943  нафари ёки 5 фоизининг аҳволи оғир. Шу кунгача касаллик юқтирганларнинг 95 834 нафари бу вирусдан тузалган.

 

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 973
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×