Коронавирусга қарши вакцина қандай касаллиги бор одамларга мумкин эмас?
Олам
−
21 Сентябрь 2020
15272Янги коронавирус инфекциясига қарши вакцина бирламчи иммунитет танқислиги бўлган одамларда ножўя таъсирлар келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг академиги, Сеченов университети клиник иммунология ва аллергология кафедраси мудири Александр Караулов маълум қилди.
“Чеклов фақатгина бирламчи иммунитет танқислиги бўлган кичик гуруҳларга тааллуқли бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда, аутоиммун, ревматологик ва ҳатто, онкологик касалликларда ҳам акс таъсир кузатилмайди. Биз, албатта, эмлаш тадқиқотларининг учинчи босқичидан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатмаларига амал қиламиз”, деди у.
Караулов янги коронавирусни ўрганиш “тугамайдиган жараён” эканлигини қўшимча қилди. “Бу диагностика ва даволашни такомиллаштириш билан боғлиқ. Бизнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясининг олдини олиш, диагностикаси ва даволаш бўйича саккизта вақтинчалик кўрсатмалар берган. Дунё бўйлаб эса, 100 га яқин вакциналар ишлаб чиқилмоқда”, дея қўшимча қилди у.
Маълумот учун, 11 август куни Россияда дунёдаги биринчи коронавирус вакцинаси рўйхатдан ўтказилган. Вакцина Гамалей номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология марказида тайёрланган. Унинг синовида қатнашган барча кўнгиллиларда коронавирусга қарши иммунитет пайдо бўлган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15