Коронавирусга қарши эмланган шифокор вафот этди
Олам
−
08 Январь 2021
15245АҚШнинг Флорида штатида фаолият юритган шифокор коронавирусга қарши Pfizer ва BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган вакцина билан эмланганидан 16 кун ўтиб, вафот этди. Бу ҳақда "Daily Mail" марҳумнинг рафиқасига асосланиб хабар бермоқда.
Бева аёлнинг сўзларига кўра, 56 ёшли акушер соғлом бўлган ва ҳеч қандай сурункали касалликларга чалинмаган. Аммо эмланганидан бир неча кун ўтиб, у “сирли қон касаллиги”дан вафот этган.
“Менинг фикримча, унинг ўлими 100 фоиз вакцина билан боғлиқ. Бошқа изоҳ йўқ”, деган аёл.
Pfizer компаниясининг маълумот беришича, улар шифокорнинг “жуда ғайриоддий” ўлими бўйича тергов ишлари олиб бормоқда, аммо унинг ўлими коронавирусга қарши вакцина билан бевосита боғлиқлигига ишонмаяпти.
Аввалроқ, Норвегия ва Исроилда ҳам тўрт нафар бемор айнан Pfizer вакцинаси билан эмланганидан сўнг вафот этганди.
Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Pfizer (АҚШ) фармацевтика компанияси ва BioNTech (Германия) биоинженерлик компанияси томонидан биргаликда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланишни расмий равишда тасдиқлаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь