Коронавирусга чалинган “Ипотека банк“ ходими қаерларда бўлгани маълум қилинди
Жамият
−
27 Май 2020
19045Аввалроқ, “Ипотека банк“ ходимида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ходим вирус аниқлангунча “Буюк ипак йўли“ кўчасидаги “Салом“ чойхонаси тўғрисидаги “Корзинка“ супермаркети ва “Экобозор“га кунора бориб турган. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги брифингда маълум қилди.
“Айни пайтда коронавирус юқтирган “Ипотека банк“ ходимининг вирусни қаердан юқтиргани, кимлар билан мулоқотда бўлганини аниқлаш учун суруштирувлар ўтказилмоқда.
Мазкур беморга оид маълумотларни аниқлаш жараёнида унинг “Буюк ипак йўли“ кўчасидаги “Салом“ чойхонаси тўғрисида жойлашган “Корзинка“ супермаркетида ва “Экобозор“да кунора бозорлик қилгани маълум бўлди“, дейди Севара Убайдуллаева.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда мамлакатда коронавирусга чалинганлар 3333 нафарни ташкил қилмоқда. Бугунгача беморларнинг 2636 нафари соғайган. 14 нафар бемор вафот этган.
LiveБарчаси