“Ипотека банк” ходимида коронавирус аниқланди
Local
−
25 May 2020 19215 1 minute
Кеча, 24 май куни Республика "Ипотека банк" бош бошқармаси ходимида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Касалликка чалинган фуқаро яқин 20 кун ичида ўзи ва оила аъзолари меҳмонга бормаган, қўни-қўшниларникига ҳам чиқмаган. Унинг яшаш манзили бўйича мулоқотда бўлган барча оила аъзолари белгиланган тартибда карантинга олинди.
Бемор билан мулоқотда бўлган ҳамкасблари ҳам белгиланган тартибда 14 кунлик карантин назоратига олинган. Қолган ходимлар эса яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинди.
Барча мулоқотда бўлганлардан лаборатор таҳлил учун намуналар олинган.
Live
All