Коронавирус юқтириб олган беморларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Жамият

image
Коронавирусни юқтириб олган бемор ҳақида тўлиқ маълумот берилди north_east

Коронавирусни юқтириб олган бемор ҳақида тўлиқ маълумот берилди

Маълумки, Ўзбекистонда COVID-2019 коронавирусини юқтириб олган беморлар жами 6 нафарни ташкил этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу беморларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди. 

Қайд этилишича, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида зарур чоралар кўрилмоқда. Жумладан, эпидемиологик суриштирув ҳамда касаллик тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда. 

“Ҳозирга қадар коронавирус инфекцияси қайд этилган 6 нафар бемор  клиникамизда ётқизилган. Улар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стантдартлар асосида даволанмоқда. Беморлар шифокорлар томонидан кеча-ю кундуз тиббий назоратга олинган. Умумий аҳволи доимий кузатувга олинган. Айни пайтда беморларимизнинг аҳволи қониқарли”, дейди Вирусология илмий текшириш институти директори Эркин Мусабоев. 

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва ушбу инфекцияга чалинган беморларни даволаш учун барча шароит яратилган. Жумладан, тиббиёт муассасалари зарур дори-дармон воситалари ҳамда  мутахассислар билан етарли даражада таъминланган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат кеча, 15 март куни соат 06:00 да қайд этилди. Ушбу вирусни юқтириб олган бемор – олий тоифали шифокор  11 март куни Франциядан қайтган бўлган. Мамлакатдаги қолган 5 беморнинг 4 нафари биринчи беморнинг яқин қариндошлари. Бир нафар бемор эса Кеча, 15 март куни соат 05:15 Истанбул-Тошкент рейсида Туркиядан Ўзбекистонга келган.

Маълумот учун, дунё бўйича 169 942 киши коронавирусга чалинган. 6523 нафар бемор вафот этган, 77 778 нафар бемор хасталикдан фориғ бўлган.

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.


Мақола муаллифи

Теглар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус

Баҳолаганлар

875

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг