Карантиннинг биринчи тонгида 159 нафар янги бемор аниқланди

Жамият

image

Бугун, 10 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна  159 нафарга ортиб, 11 723 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари: 

- 78 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида; 

- 29 нафари Тошкент шаҳрида;

- 10 нафари Сурхондарё вилоятида; 

- 5 нафари Хоразм вилоятида;

- 5 нафари Жиззах вилоятида аҳоли орасида;

- 17 нафари Навоий вилоятида; 

- 15 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда 7 287 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 4 384 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 42 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

398

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг