Карантиннинг биринчи тонгида 159 нафар янги бемор аниқланди
Жамият
−
10 Июль 2020
13942Бугун, 10 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 159 нафарга ортиб, 11 723 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
- 78 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;
- 29 нафари Тошкент шаҳрида;
- 10 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 5 нафари Хоразм вилоятида;
- 5 нафари Жиззах вилоятида аҳоли орасида;
- 17 нафари Навоий вилоятида;
- 15 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда 7 287 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 4 384 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 42 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь