Карантиннинг биринчи тонгида 159 нафар янги бемор аниқланди
Local
−
10 July 2020 15426 1 minute
Бугун, 10 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 159 нафарга ортиб, 11 723 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
- 78 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;
- 29 нафари Тошкент шаҳрида;
- 10 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 5 нафари Хоразм вилоятида;
- 5 нафари Жиззах вилоятида аҳоли орасида;
- 17 нафари Навоий вилоятида;
- 15 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда 7 287 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 4 384 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 42 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28