Коронавирус ва пневмония ўртасида қандай боғлиқлик бор?

Саломатлик

Ўзбекистонда коронавирусга қўшилиб, пневмония ҳам тарқалаётгани ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Буни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам 23 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

Аҳоли орасида коронавирус ва пневмония ҳақида турли гап-сўзлар тарқалган. Уларнинг баъзилари тўғри, баъзилари эса ишониш қийин бўлган мишмиш. 

Коронавирус ва пневмония орасида боғлиқлик бор-йўқлигига “Тез ёрдам” кўрсатувининг навбатдаги сонида иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаева ва вирусолог Раъно Қосимова аниқлик киритди. 

“Пневмония бўлганларнинг ҳаммаси ҳам коронавирус бўлмайди. Пневмония фақатгина вирусли бўлмайди. Ҳар бир юқумли касалликнинг натижасида пневмония бўлиш мумкин. Коронавируснинг бу пневмония эмас, пневмонит. Сал бошқачароқ жараён. Алвеолаларнинг яллиғланиши, ўзгачароқ патогенези бор. Ўша патогенезга нисбатан, дексометозон қилиш керак. Фақатгина рентген натижасига асосланиб, пневмония ташхиси қўйилса, оддий бактериал пневмония ёки бошқа сабаби бўлиши мумкин”, дейди Азиза Хўжаева.

“Дексометозонни ҳам асослаб бериш керак. Осма уколни ҳам асослаб бериш керак. Унинг таҳлилларини ўтказиб, кислороднинг миқдорини кўриб, нафас олишини ўлчаб, кейин бу дорилар берилиши керак”, дея қўшимча қилди Раъно Қосимова.


Мақола муаллифи

Теглар

тез ёрдам

Баҳолаганлар

1028

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг