Самарқандда тез ёрдамга йўл бермаган ҳайдовчи жазоланди (видео)
3-саҳифа
−
21 июл 9729 1 дақиқа
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида тез тиббий ёрдам автомашинасига йўл бермаган “Deepal S7” русумли автомобиль ҳайдовчисига чора кўрилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 21 июль куни содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Тойлоқ тумани кўчаларида ҳаракатланаётган “Deepal S7” русумли автомобиль ҳайдовчиси тез тиббий ёрдам автомашинасига йўл бермагани акс этган.
Маълум бўлишича, видеода тез ёрдам ҳайдовчиси бир неча бор автомобиль давлат рақамини айтиб, йўл бўшатишни сўраган. Бироқ шунга қарамай, “Deepal S7” ҳайдовчиси ҳаракатини ўзгартирмаган ва тез тиббий ёрдам машинасига йўл бермаган. Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан ўрганиш ўтказилган.
Шундан сўнг, ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-5-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, ҳайдовчи билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида ҳам тез ёрдам автомашинасига йўл бермаган ҳайдовчи аниқланиб, унга нисбатан қонуний чора кўрилган эди.
Live
Барчаси