Коронавирус: Ўзбекистонда илк бор бир кунда 7 ўлим қайд этилди
Жамият
−
22 Август 2020
19192Бугун, 22 август куни Ўзбекистонда 458 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Кун давомида Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Андижон ҳамда Фарғона вилоятларида жами 587 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 38 532 нафар бемордан 34 576 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 89 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 689 нафар бемордан 259 нафари оғир, 116 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси