Коронавирус қанча тиббиёт ходимининг ўлимига сабаб бўлгани айтилди

Олам

image

Дунёда камида 115 минг нафар тиббиёт ходими коронавирусдан вафот этган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус маълум қилган.  

“Ҳисобот ҳали тўлиқ якунланмаган бўлса-да, камида 115 000 нафар соғлиқни сақлаш ходими бошқаларни ҳимоя қилиш учун “товон” тўлаган деб ўйлаймиз”, деган у. 

Гебрейесус, шунингдек, шифокорларни ҳақиқий қаҳрамонлар деб атаган. Унинг таъкидлашича, кўпинча тиббиёт ходимларининг асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар етишмаётган шароитда ишлашига тўғри келади. Бундан ташқари, уларнинг ишига кўп ҳолларда кам ҳақ тўланади.  

Аввалроқ, Тедрос Адҳаном Гебрейесус дунё “вакцинавий апартеид” босқичига ўтганини маълум қилганди.   

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 167 579 949 кишига етган. 3 479 587 киши касалликдан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг