Дунё “вакцинавий апартеид” босқичига ўтди — ЖССТ

Олам 4241
image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус дунё “вакцинавий апартеид” босқичига ўтганини маълум қилди.  

“Маълумки, юқори даромадли мамлакатлар дунё аҳолисининг 15 фоизини ташкил қилади, аммо дунёдаги вакциналарнинг 45 фоизига эга. Кам ва ўрта даромадли мамлакатлар эса дунё аҳолисининг деярли ярмини ташкил қилади, аммо уларга вакциналарнинг атиги 17 фоизи тўғри келади. Бўшлиқ ҳақиқатан ҳам катта”, деган ЖССТ раҳбари Париж тинчлик форуми томонидан ўтказилган онлайн-мунозарада.

Бундан бир неча кун аввал эса ЖССТ аҳолини эмлаш даражаси юқори бўлган мамлакатларни болаларни COVID-19 га қарши эмламасликка, биринчи навбатда дозаларини камбағал мамлакатлар билан бўлишишга чақирган.

АҚШ бу чақириққа жавоб бериб улгурди: кеча, 17 май куни Байден Америка 80 миллион доза ёки умумий захиранинг 13 фоизи бўлган коронавирусга қарши вакциналарни бўлишишини маълум қилди. Таъкидланишича, қолган захира барча катта ёшдаги америкаликларни эмлаш учун етарли. 

Аввалроқ, Гебрейесус COVID-19 пандемиясининг иккинчи йилида биринчисига қараганда кўпроқ ўлим ҳолати кузатилиши мумкинлигини маълум қилганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 140
Рейтинг: 3
t
×