Коронавирус эффекти: “Тошкент” халқаро аэропорти ҳувуллаб қолди (фоторепортаж)

Жамият

image

Жорий йилнинг 15 март куни дунё бўйлаб пандемия даражасига етган коронавирус COVID-19 инфекцияси Ўзбекистонда ҳам аниқлангани хабар қилинди. Касаллик 11 март куни Франциядан қайтган ўзбекистонлик аёлдан топилган. Кейинроқ ушбу рейсда у билан 250 киши бирга келгани ва улар ҳам назоратда экани маълум қилинди. Вирус аниқланган куннинг ўзида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси раиси – Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди. Махсус комиссия қарори билан Ўзбекистон чегаралари ёпила бошлади.

16 март куни Ўзбекистонда халқаро авиақатновлар, қуруқлик орқали халқаро йўловчи ташиш, транзит рейслар бекор қилинди. Орадан уч кун ўтиб темир йўл транспорти ҳаракати ҳам тўхтатилди.  Бироқ аэропортлар бутунлай ёпиб қўйилмади. Хорижий давлатлар ўз фуқароларини олиб кетиши ва Ўзбекистон четдаги фуқароларини олиб келиши учун чартер рейслар ҳаракати давом этирилиб турилди. Мисол учун Мисрдан чартер рейс билан 177 нафар фуқаролар олиб келинди. 

Бундай рейслар Туркия, БАА, Корея ва Россия каби давлатдаги фуқаролар учун ҳам йўлга қўйилди. Чартер рейс билан Эрон ва Латвия давлатидан 200 нафардан зиёд фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди. 16 март куни Эронга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бирлашган Араб Амирликлари коронавирус пандемиясининг кескин тус олиши муносабати билан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди ва ҳоказолар.

Республика махсус комиссияси қарори билан 30 март соат 00:01 дан 20 апрель 00:01 га қадар Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилади ва авиақатновлар бутунлай тўхтатилди. Ҳозирда маҳаллий ва халқаро аэропортлар буткул ёпилди. Аэропорт ишчи-ходимларига вақтинча таътил берилган. Фавқулодда ёки бошқа махсус ҳоллардагина улардан фойдаланиш мумкин. 

Доим рейслар ва одамлар билан гавжум Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти эса биринчи бор бундай кўринишга келди. QALAMPIR.UZ таҳририяти Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати билан ҳамкорликда бўшаб қолган Тошкент халқаро аэропортидан фоторепортаж тайёрлади.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус COVID-19 Халқаро аэропорт

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг