212 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди

Жамият

image

Коронавируснинг географик қамрови кенгайиб бораётгани сабабли ўқиш, бизнес, саёҳат ва бошқа эзгу мақсадлар билан дунёнинг турли мамлакатларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларани ортга қайтариш ҳукуматининг диққат марказида бўлиб турибди.

Кеча, 16 март куни Наманган халқаро аэропортига Эрондан ва Рига шаҳридан чартер рейс билан учган Мудофаа вазирлигига қарашли юк-транспорт самолёти ва “Uzbekistn Airways” МАК нинг замонавий лайнери 15 дақиқа оралиқ фарқи билан, яъни соат 21:45 ва 22:00 да қўнди. Уларнинг бортида Эрон (37 киши) ва Латвия (175) давлатларидан олиб келинган жами 200 нафардан зиёд Ўзбекистон фуқаролари бор эди.

200 дан зиёд юртдошларимиз Ўзбекистонга қайтди

Махсус рейслар йўловчилари вилоят ҳокимлиги ҳузурида тузилган штаб, соғлиқни сақлаш бошқармаси, санитария эпидемиология назорати маркази ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи комиссиялари томонидан коронавирус тарқалиши профилактикасига доир белгиланган чора-тадбирлар асосида кутиб олинди.

Дастлаб махсус кийим-бошлар билан ҳимояланган тиббиёт соҳаси мутахассислари томонидан йўловчилар бирма-бир дезинфекция қилиниб кейин самолётдан чиқарилди ва улар автобусларда тиббий назорат карантинида сақлаш учун тайёрлаб қўйилган тиббиёт муассасаларига жўнатилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С.Мўминов сўзларига кўра, Эрон ва Ригадан олиб келинган фуқаролар Тўрақўрғон туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси ва Косонсой сиҳатгоҳларидаги махсус тайёрлаб қўйилган жойларга ётқизиб, 14 кунлик карантин назоратига олинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни соат 06:00 да қайд этилди. Ушбу вирусни юқтириб олган бемор – олий тоифали шифокор  11 март куни Франциядан қайтган бўлган. Айни вақтда ушбувирусни юқтириб олган беморлар сони 8 нафарга етди. 

Маълумот учун, дунё бўйича 182 609 киши коронавирусга чалинган. Шундан, 7171 нафар бемор вафот этган, 79 883 нафар бемор хасталикдан фориғ бўлган.

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин коронавирус

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг