Коронавирус билан боғлиқ бугуннинг илк хушхабари
Жамият
−
19 Апрель 2020
20867Бухоро вилоятида коронавирусдан яна 10 нафар фуқаро тузалди. Ушбу хабар бугуннинг илк хушхабари бўлди. Бу ҳақда бугун, 19 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди
“Бугун Бухоро вилояти ихтисослашган тиббиёт муассасасидан 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, шифо топганларнинг барчаси жорий йил 25 март куни чартер рейс билан Россиядан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят ихтисослашган тиббиёт муассасасига жойлаштирилган. Соғайганларнинг 9 нафари эркак, 1 нафари аёл. Уларнинг 3 нафари Самарқанд вилоятидан, 2 нафари Қашқадарё вилоятидан, Тошкент шаҳри, Навоий, Сурхондарё, Жиззах ва Андижон вилоятларидан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 55 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 19 ёшда.
Шундай қилиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан тузалганлар жами 204 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг 5 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси