Кореяда ўзбекистонлик талабалар ҳибсга олинди (видео)
Олам
−
23 Июль 2019 9285 1 дақиқа
Жанубий Кореяда ўзбекистонлик ва қирғизистонлик талабалар велосипед ўғирлагани учун қўлга олинди. Бу ҳақда “Yonhap News” агентлиги хабар берди.
Икки нафар Ўзбекистон ва бир нафар Қирғизистон фуқароси икки ҳафта давомида кўп қаватли уйлар олдида қолдирилган 34 та велосипедни ўғирлаган. Полиция уларни Чонджу шаҳрида қўлга олган.
Полиция талабалар ўғирланган велосипедларни сақлаш учун алоҳида жой ҳам тайёрлаганлигини аниқлаган. Қирғизистон фуқароси ўғирланган велосипедларни ўз мамлакатига жўнатиш ниятида эканини тан олган.
Полиция барча велосипедларни тўплашни бошлаган ва тергов ҳаракатларини бошлаган.
Live
Барчаси