Кореяда оммавий тадбирларни ўтказишга қўйилган тақиқ бекор қилинди
Олам
−
06 Май 2020
3811Февраль ойининг охиридан бошлаб Корея Республикасида амалда бўлган ижтимоий масофа сақлаш режими бугун, 6 май кунидан бошлаб юмшоқроқ режимга ўзгартирилди. Бу ҳақда Республика ҳукумати маълум қилди.
Табиий офатлар, фавқулодда вазиятлар ва фалокатларга қарши курашиш бўйича марказий штаби таъкидлашича, режимни юмшатиш тўғрисида қарор мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият назорат остига олинганлиги сабабли қабул қилинди. Шу муносабат билан, 6 майдан бошлаб оммавий тадбирларни тақиқлашни босқичма-босқич олиб ташлаш режалаштирилмоқда. Шунда ҳам оммавий тадбир ташкилотчилари эпидемиологик хавфсизликни таъминласалар бундай йиғилишларга рухсат берилади.
Бундан ташқари, давлат маданий муассасалари, жумладан музей, галереялар ва миллий боғлар фаолияти тикланмоқда. Шунингдек, мамлакатда аста-секин мактаблар ва бошқа ўқув муассасаларини очиш, масофадан ишлайдиган ходимлар сонини камайтириш режалаштирилган.
Ҳар куни карантин нормал ҳаётга тўлиқ қайтишни англатмайди. Фуқаролар жамоат жойларида юрганда ҳам ниқоб кийишлари ва икки метрга яқин масофани сақлашлари шарт. Қўлларни мунтазам ювиб туриш, хоналарни дезинфекция қилиш ва бошқа эҳтиёт чораларига риоя қилиш талаби сақланиб қолмоқда, дейди фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари.
Сўнгги маълумотларга кўра, Жанубий Кореяда коронавирус билан боғлиқ 10 806 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 9 333 нафари соғайган, 255 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 1 218 кишини ташкил қилмоқда.