Яна бир мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди

Олам

image

Сеул ва унинг атрофларида коронавируснинг янги тўлқини бошланди, мамлакатда пандемия яна бир неча ой давом этиши мумкин. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси марказлари (KCDC) ташкилоти раҳбари Чон Ин Гён маълум қилди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар бермоқда.

Унинг фикрича, пойтахтдаги пандемиянинг иккинчи тўлқини май ойида, Сеулнинг Итэвон туманидаги бир нечта тунги клубларга коронавирус тарқалганидан кейин бошланган бўлиши мумкин. Мутахассис Жанубий Кореядаги COVID-19 пандемияси кузгача давом этишини тахмин қилди.

“Биз дастлаб иккинчи тўлқин кузда ёки қишда бошланади, деб ишонган эдик. Аммо башоратларимиз нотўғри бўлиб чиқди. Одамлар бошқалар билан яқин алоқада бўлганда, инфекция тарқалиши давом этади”, деди Чон Ин Гён.

“Yonhap” агентлигининг қайд этишича, пойтахтда улар яна ижтимоий масофа режимини жорий этишлари мумкин. Агар келгуси кунларда кунлик инфекциялар сони 30 кишидан ошса ёки касалхоналар 70 фоизга тўлган бўлса, бу иш амалга оширилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 12,4 минг киши коронавирусга чалинган. 280 киши инфекция сабабли вафот этган, 10,8 минг киши соғайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Жанубий Кореяда

Баҳолаганлар

394

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг