Жанубий Кореяда коронавирусга чалиниш бўйича 2 ойлик рекорд қайд этилди
Олам
−
28 Май 2020
8624Жанубий Кореяда бир суткада коронавируснинг 79 та янги ҳолати қайд этилди. Бу сўнгги икки ойдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда Корея Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази хабар берди.
Марказ маълумотларига кўра, уларнинг 68 таси маҳаллий аҳолида, қолганлари хориждан келганлар ҳисобланади. Шундай сўнг, мамлакатда ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 11 444 ҳолатга етди. Таъкидланишича, бу сўнгги 53 кун ичида энг катта кунлик ўсиш ҳисобланади.
Жанубий Корея Вирусга чалинганлар сонининг кўпайиши Бучон шаҳридаги Cоупанг логистика маркази билан боғлиқлиги аниқланган. У асосий тавсияларга, шу жумладан, кафелардаги ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига амал қилинмаганидан келиб чиққан.
Касалликдан вафот этган беморларнинг сони 269 кишини ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич сутка давомида ўзгармаган. Мамлакатда пандемия даврида жами 10 340 киши соғайган.
LiveБарчаси
26 Ноябрь