Жанубий Корея разведкаси Ким Чен Иннинг ҳаёти қандай кечаётганини маълум қилди

Олам

image
“Ўлдига чиққан” Ким Чен Ин одамларга кўриниш берди (фоторепортаж) north_east

“Ўлдига чиққан” Ким Чен Ин одамларга кўриниш берди (фоторепортаж)

Корея Республикаси разведкаси КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг юрак жарроҳлигидан ўтиши мумкинлигини рад этди. “Yonhap” хабарига кўра, Миллий разведка хизмати (МРХ) вакили бу ҳақда бугун, 6 май куни маълум қилган.

“Ким Чен Иннинг соғлиғи билан боғлиқ хабарлар бемаънилик. Унинг жарроҳлик амалиёти ўтказгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ”, дейилади хабарда.

МРХ вакилининг таъкидлашича, жорий йил бошидан бери КХДР раҳбарининг оммавий чиқишлари бутун кузатувлар тарихида энг кам бўлган, бу эҳтимол коронавирус пандемияси билан боғлиқдир.

"Шу билан бирга, Шимолий Корея ҳукумати меъёрий, мутлақо одатий режимда ишламоқда. Корея Халқ Демократик Республикаси Давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин доимгидек ўз ишлари билан банд", дейилади маълумотда.

Маълумот ўрнида, 11 апрель куни Ким Чен Ин Корея Меҳнат партияси Марказий Комитети (ТПК) Сиёсий бюросининг ички сиёсат масалалари бўйича йиғилишини ўтказди. Шундан кейин 1 майгача КХДР оммавий ахборот воситалари расмий тадбирларда унинг ташрифи ҳақида хабар беришмади. 

Шундан сўнг оммавий ахборот воситаларида Ким Чен Иннинг соғлиги ёмонлашгани ва кейинроқ унинг вафот этгани ҳақида гапира бошланди. Бироқ КХДР етакчиси 2 май куни омма олдида кўриниш берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин

Баҳолаганлар

452

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made