Конор эртанги жанги учун қанча гонорар олади?

Спорт

image

Аввал хабар берганимиздек, эртага, 24 январь куни Абу-Дабидаги (БАА) “Жанглар ороли”да UFC 257 турнири ўтказилади. Турнирнинг асосий воқеаси ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор ва америкалик Дастин Порьенинг жанги бўлади. 

Маълумотларга кўра, Конор Макгрегор ушбу жангда рақибидан беш баравар кўпроқ пул ишлаб олади.

Таъкидланишича, жанг учун собиқ UFC чемпиони 5 миллион доллар, америкалик жангчи эса бир миллион доллар атрофида гонорар олади. 

Бундан ташқари, спортчилар пулли трансляциялар савдосидан ҳам фоиз олишади. 

Аввалроқ, UFC'нинг енгил вазн тоифасида амалдаги чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов ушбу жанг натижалари ҳақидаги тахминлари билан ўртоқлашганди. 

Шунингдек, Ҳабиб ушбу турнирга боришдан бош тортгани ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Конор

Баҳолаганлар

965

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг