Дастин Конор билан жанг қилади
Спорт
−
08 Октябрь 2019
5514Енгил вазн тоифасида собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Дастин Порье кейинги рақиби ким бўлишини маълум қилди.
Америкалик 30 ёшли Порьенинг айтишича, у икки вазнда собиқ жаҳон чемпиони Конор Макгрегорга қарши октагонга кўтарилади.
Қайд этиш керакки, бу икки UFC жангчилари 2014 йилнинг сентябрь ойида ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда Макгрегор Порьени техник нокаут эвазига мағлуб этган эди.
Эслатиб ўтамиз,UFC`нинг енгил вазнида жаҳон чемпиони, россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик Дастин Порьега қарши шу йилнинг 8 сентябрида жанг қилган ҳамда россиялик спортчи рақибини бўғувчи усули билан енганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь