Конгода давлат тўнтаришига уринган 37 киши ўлимга ҳукм қилинди
Олам
−
14 Сентябрь
3282Конго Демократик Республикаси суди 37 кишини (3 нафари америкалик) давлат тўнтаришига уринганликда айбдор деб топиб, ўлимга ҳукм қилди. Бу ҳақда CBS хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг май ойида Конго Демократик Республикасида давлат тўнтаришига уриниш бўлган. Айбланувчиларнинг аксарияти конголик, британиялик, бельгиялик, канадалик ва 3 нафари америкалик бўлган. Улар давлат тўнтаришига уриниш, терроризм ва жиноий уюшма ташкил қилиш каби айбловлар билан судланган. Маълумотларга кўра, июнь ойида бошланган судда 14 киши оқланган, қолган 37 киши эса ўлимга маҳкум қилинган.
Манбага кўра, давлат тўнтаришини амалга оширишга уринган исёнчилар етакчиси ва Миллат саройига бостириб киришга бош-қош бўлган Кристиан Маланга исмли шахс ҳукумат армияси ҳарбийлари томонидан аллақачон йўқ қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Боливияда давлат тўнтариши ўтказишга уринган генерал 6 ойга ҳибсга олинганди.