Конференциялар лигаси финалчилари аниқ бўлди
Спорт
−
08 Май 974 1 дақиқа
Кеча, 7 май куни Конференциялар лигаси ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Англиянинг “Кристал Пэлас” ва Испаниянинг “Райо Вальекано” жамоалари мусобақанинг финал босқичига йўл олди.
“Кристал Пэлас” ярим финал жавоб учрашувида ўз майдонида Украинанинг “Шахтёр” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Мезбонларнинг голларига Исмаила Сарр (52-дақиқа) ҳамда “Шахтёр” ҳимоячиси Педро Энрикенинг автоголи (25) муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона голини эса, Эгуиналдо 34-дақиқада урди.
Дастлабки учрашувда ҳам “Кристал Пэлас” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди ва икки ўйин натижасига кўра финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ярим финалнинг бошқа баҳсида “Райо Вальекано” сафарда Франциянинг “Страсбург” клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни Алемао 42-дақиқада киритди.
“Страсбург” футболчиси Хулио Энcисо қўшимча дақиқаларда пенальтидан фойдалана олмади. Биринчи учрашувда ҳам “Райо Вальекано” 1:0 ҳисобида зафар қучганди.
Шу тариқа, “Кристал Пэлас” ва “Райо Вальекано” Европа Конференциялар лигаси финали ўзаро тўқнаш келади. Ҳал қилувчи баҳс жорий йилнинг 27 май куни Германиянинг Лейпциг шаҳрида бўлиб ўтади.
Live
Барчаси