Кондиционердан тортиб телефонгача – махсус шифохонада вирусдан даволнаётганлар учун шароит қандай?

Жамият

image

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида махсус карантин зона ва шифохона қуриш ишлари бошлангани ва бир неча кунда фойдаланишга топширилиши ҳақида хабар берган эдик.

Жорий йилнинг 27 март куни Юқоричирчиқда қурилаётган карантин зонасининг дастлабки лотлари қурилиб фойдаланишга топширилди.

Бугунга келиб ушбу махсус шифохонларда яратилган шароитлар талаб даражасида эмаслиги ҳақида турли ижтимоий тармоқларда айтиляпти. Бу қай даражада тўғри?

“Бу объект ўта қисқа муддатларда барпо этилди. У ерда вақтинча бўлиб турган фуқароларга барча шарт-шароитлар яратиб беришга ҳаракат қилинди. Албатта, бирданига идеал шарт-шароит қилинмаган бўлиши мумкин. У ердаги одамларни кам сонли қилиб алоҳидалаш, яшаш ва овқатланиш шароитларини қилиб бериш осонликча амалга оширилмаяпти”, деди ушбу масалага ойдинлик киритар экан Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков. 

Отабековнинг таъкидлашича, беморлар яшаётган вагонларда ҳожатхона, кондиционер, “Узмобайл” телефонлари ўрнатилган. Овқатланишлари учун бир маротабалик идишлар ташкил қилинган. Ишлатиб бўлинган идишлар ва овқат қолдиқлари махсус криматорийларда ёқиб ташланмоқда.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар ҳокими қарийиб ҳар куни ушбу шаҳарчага бориб, фуқароларга яратилган шарт-шароитлар билан танишмоқда ва мавжуд ёки юзага келган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 729 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 42 нафари даволанган, 3 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг